Даҳшат: Етти футболчи ҳалок бўлди, яна бештаси оғир аҳволда

Замбия футболида нохуш воқеа юз берди. Маҳаллик “Чавума Таун Каунсил” жамоасининг 12 нафар футболчиси даҳшатли автоҳалокатга учради.

Манбаларнинг маълум қилишича, авария оқибатида етти нафар футболчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Яна беш нафари зудлик билан мамлакат пойтахти Лумаку шаҳридаги шифохонага эвакуация қилинди. Маълумотларга қараганда, учинчи дивизионда иштирок этаётган жамоа сафар учрашувига чиққанида ҳалокатга йўлиққан.

Африк футбол конфедерацияси (CAF) президенти, воқеага муносабат билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ тузалиб, майдонга қайташидан умидвор эканини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
30/10/2024 00:39
Becharalar
Xudo xammamizni panohida asrasin
Utganlar ruhi shod bulsin