
Даҳшат: Ислом Махачев ва Хамзат Чимаев бир турнирда октагонга кўтарилиши мумкин
UFC тез орада енгил ва ўрта вазн тоифасида чемпионлик жангларини ўтказишни режалаштирмоқда, бу катта эҳтимол билан июнь ойида, Лас-Вегасдаги "Халқаро жанглар ҳафталиги" да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хамзат Чимаев жамоасига яқин бўлган менежер ва мураббий Расул Шамсудинов хабар қилди.
“Илия Топурия ва Ислом Махачев ўзаро жанг қилишга яқин. Бу тўқнашув июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин. Шунингдек, ушбу турнирда иккита чемпионлик жанги ўтказилади. Яъни Хамзат Чимваев ўрта вазн чемпиони Дю Плессига қарши октагонга кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳали расмий эмас, лекин тез орада эълон қилинади" - деди Шамсудинов ижтимоий тармоқларида ўтказилган суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Махачев ва Топурия ўртасидаги жанг 28 июнь куни "UFC 317" турнирида бўлиб ўтиши мумкинли хабар қилинганди.
Фикрлар