
Дана Уайт: "Боксни қайта тиклаб, уни янада оммалаштираман"
UFC президенти Дана Уайт профессионал боксдаги режалари ҳақида гапирди.
"Қаранг, мен бокс билан шуғулланиш ва уни тузатишга ҳаракат қилиш истагимни билдирганимда, бу сўзларимда на манманлик, на кибр бор эди. Лекин очиқ айтаман, бокс "бузилган". Мен NFL, NBA ва шу каби йирик ташкилотлар билан рақобат қиламан. Шанба оқшомида сизнинг эътиборингизни тортадиган ҳамма нарса – бу менинг ишим. Мен бу бизнесда 25 йилдан бери ишлайман, 26-йил эса менинг боксдаги биринчи йилим бўлади. Албатта, энди Эдди Хирн ва Френк Уоррен билан рақобат қилишга тўғри келади, бироқ мен бу чақирувни интиқлик билан кутяпман", - деди UFC раҳбари.
Маълумот учун, Дана Уайтнинг мақсади – профессионал боксни қайта тиклаш ва уни янада оммалаштириш.
Фикрлар