Дана Уайт: "Фёдор ҳеч қанақасига кучли жангчи эмас"
UFC ташкилоти президент Дана Уайт бугун тонгда ўзининг сўнгги жангини ўтказиб, нафақага жўнаган россиялик ММА афсонаси Фёдор Емельяненко (40-7, 1NC) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди:
"Эшитинг... 46 ёшли жангчи?! Бу ёшда жанг қилиш мумкин эмас. У кап-катта йигит. Нима қилса ҳам бир неча йиллар олдин қилиши керак эди. Ҳозир эмас.
Менинг, Фёдор билан ҳеч қандай шахсий келишмовчилигим йўқ. Аммо, бахтга қарши биз бу жангчини ўз вақтида UFC‘га олиб кела олмаганмиз. Уринганмиз, аммо, ўхшамаган.
Мен уни барча даврларнинг энг кучли жангчиси деб ҳисобламайман. Менинг барча у ҳақидаги интервьюларимни кўриб чиқишингиз мумкин. Ҳаммасида бир фикрдаман. Қанақасига, ўрта вазнли жангчи - Дэн Хендерсонга нокаутга учраган жангчини барча даврларнинг энг зўри дейиш мумкин?! Ҳа, одамлар уни яхши кўришади ва ҳурмат қилишади. Аммо, у ҳеч қачон бизда ўзини синаб кўрмади. Шундай экан, менинг у ҳақидаги фикрларим ўзгармайди!"
Фикрлар