Дана Уайт Ислам Махачевга рақиб сифатида кимни кўрмоқда?
UFC президенти Дана Уайт дам олиш кунлари UFCда қаторасига 10-ғалабасига эришган енгил вазн (70.3 кг) тоифасидаги Ислам Махачев (22-1) ҳақида сўз юритди.
“Бу йигит ниҳоятда зўр. Бобби Грин (29-13-1) жангга 10 кун қолганда рози бўлган, бироқ яхши машқ қилган ва бироз олдин ажойиб жанг ўтказганди.
Махачевнинг чемпионлик жанги муҳокама қилинмоқда. Лекин барибир мен унинг Дариуш (21-4-1) билан жангини кўришни истайман. Бенеил - рейтингнинг учинчи рақамли жангчиси.
Жангга бир ҳафта қолганда оёғини синдириб олганига ақлбовар қилмайди. Лекин нима қилиш керак - бу спорт. Хуллас, Исламнинг навбатдаги жанги муҳокама қилинмоқда”, - дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, "UFC Vegas 49" турнирида Махачев Бобби Гринни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратганди.
Азамат Нуфтиллаев Франция промоушени билан шартнома имзолади
Ана холос! "UFC 272" турнирининг 2-марказий жанги бекор қилинди
Фикрлар