Дана Уайт: "Пул - ҳаммани ўзгартиради!"
UFC президенти Дана Уайт катта пул жангчи карьерасига қанчалик таъсир қилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Пул ҳамма нарсани бузиб ташлайди. Рекорд даражада пул қўлга киритгач, машҳур жангчилар ҳам аввалги мотивациясини йўқотганини кўрдик. Бунга Конор Макгрегор яққол мисол бўла олади. Бироқ Хабиб Нурмагомедов бир тонна пул ишлаб топиб, ундайлар қаторига кирмагани мени хурсанд қилади", - деди Уайт.
Хориж манбаларининг хабарига кўра, Конор Макгрегорнинг айни дамдаги бойлиги 200 миллион долларни ташкил қилмоқда.



Фикрлар