Дани Алвес янги мавсумни ПСЖда бошлайди
Ads

Яқинда “Ювентус”ни эркин агент сифатида тарк этган ҳимоячи Дани Алвес фаолиятини катта эҳтимол билан ПСЖ клубида давом эттиради.

Sky Sports нашри тақатган хабарларга кўра парижликлар бу борада “Манчестер Сити”ни доғда қолдиришга эришган. Боиси, ПСЖ 34 ёшли бразилиялик футболчига “шаҳарликлар”га нисбатан кўпроқ маош таклиф қилишган.

Аниқроғи, француз клуби Алвес учун икки йиллик шартнома ва бу вақт мобайнида унга 28 млн евро маош таклиф қилган. “Сити” эса тажрибали футболчига бор йўғи йиллик 7 млн евро маош ваъда қилган.

Ишончли манбааларнинг хабар беришича, Бразилия терма жамоаси аъзоси ПСЖ билан шартнома имзолаш учун Париж шаҳрига етиб келган.