Даниэль Дюбуа: "Энг кучли боксчи эканимни исботлайман"

  • 09.09.2026 18:39
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Оғир вазнда WBO чемпиони Даниэль Дюбуа (23-3, 22 КО) келажакдаги режаларини очиқлади.

"Хргович устидан қозонилган ғалабадан сўнг мен кутганимдек эътироф олмадим, лекин энди вазият аста-секин ўзгаряпти. Шунингдек режаларим ҳам.

Фабио билан биринчи жанг ҳақиқатан ҳам эсда қоларли бўлган, ғалаба эса ажойиб эди. Энди шуни яна бир бор такрорлашни, Уордлини яна мағлуб этишни истайман, бу сафар янада таъсирли ва ишонарли тарзда. Рингда ҳақиқий довул кўтариб, босимни ошираман. У зарба алмашишни яхши кўради, томошабоп услубда жанг қилади, мен эса яна шундай баҳсни бошдан кечиришни хоҳлайман. Камаримни ҳимоя қилаиб, энг кучлиси эканимни исботлайман", — деди британиялик.

Эслатиб ўтамиз, Дюбуа 17 октябрь куни Фабио Уордли(20-1-1, 19 КО)га қарши реванш ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!