Дансо Лондон клубига кўчиб ўтмоқда

TIGGO 2 PRO

"Ланс" ҳимоячиси Кевин Дансо сўнгги кунларда кўплаб клублар билан музокаралар олиб борди. "Ювентус", "Ренн", ундан кейин "Вулверхэмптон" футболчини қўлга киритиш учун ҳаракат қилди. Якунда эса "Тоттенхэм" уни илиб кетмоқда. 

Фабрицио Романо хабар беришича, Дансонинг трансфери борасида клублар келишувга эришди. Лондонликларга ушбу харид 25 миллион еврога тушади. Австриялик ҳимоячи билан эса 2030 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланади. 

"Тоттенхэм" шу тариқа, ҳимоядаги муаммоларини ҳал қиляпти. Жамоанинг асосий мудофаа вакиллари Кристиан Ромеро, Раду Драгушин жароҳат олишган. Эндиликда Кевин Ван де Вен билан тандемда ҳаракат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!