Дарко Станоевичнинг голи АГМКга ғалаба келтирди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Учрашувдаги ягона голни Дарко Станоевич ўз дарвозасига киритди. 

  • Суперлига
  • 18-тур

Сурхон

0 : 1

01/10/2020 16:30

OKMK

  • Дарко Станоевич 6' (автогол)

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Абдураҳимов ўрнига Раҳмонов майдонга тушди.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Станоевичга сариқ карточка.

  • 84'

    Умаровнинг зарбаси йўлини ҳимоячилар блоклай олди.

  • 81'

    Полвоновнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 78'

    Умаровнинг пасидан сўнг Нурматов яхши имкониятга эга бўлди. Аммо унинг зарбаси аниқ чиқмади.

  • 73'

    Шайдулов огоҳлантирилди.

  • 72'

    "Сурхон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 71'

    Полвонов ва Нурматов, Турсунов ва Вацадзе ўрнида ҳаракат қилади.

  • 69'

    Бурчакдан узатилган тўп анча ноқулай келди. Ҳужум тўхтади.

  • 68'

    Норовнинг яна бир зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.

  • 64'

    АГМК қарши ҳужумларга эътибор қаратмоқда.

  • 61'

    Тошматовнинг узатмасини Ғофуров дарвозага йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 57'

    Григалашвили ва Қосимов ўрнига Абдураҳимов ва Умаров майдонга тушди.

  • 56'

    "Сурхон" футболчисининг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 51'

    Йўлдошев "Сурхон" ҳужумини қайтаришга эришди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Меҳмонов сариқ карточка олди.

  • 38'

    АГМК футболчисининг ноаниқ узатмаси сабаб ҳужум тўхтади.

  • 36'

    Ўйин ҳозирча майдон марказида кечмоқда.

  • 31'

    Бироз аввал Ҳусниддин Ғофуров огоҳлантирилди.

  • 30'

    Меҳмонлар тўп билан кўпроқ муомала қилмоқда. 

  • 28'

    Яна бир вазиятда Раҳимов яхши ҳаракат қилди. 

  • 20'

    Валижон Раҳимовдан сейв. Аъзам Алиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 18'

    Норовнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 16'

    АГМКнинг кетма-кет ҳужумлари воҳалик ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда.

  • 12'

    Жамоаларнинг қарама-қарши ҳужумлари якуний зарбагача етиб бормаяпти.

  • 10'

    АГМКнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб қолди.

  • 7'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Игорь Зонич ҳисобни очди. Бош билан берилган зарба олдида дарвозабон ожиз қолди.

  • 5'

    Григалашвилининг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 4'

    Жамоалар майдон марказида ташаббус учун курашмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 18-тури давом эттирилади.  "Сурхон" - АГМК жамоалари ўртасидаги баҳсни матнли трансляция орқали эътиборингизга Абдулвосид Валихонов ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
01/10/2020 18:37
Agmk omadini bersin. lekin unchalik uyinni yuq lekin. 2 uringa yuribti. Fudbolga kupincha omad ham muhimda