Дарвозабон МЮни тарк этмоқчи, мураббий эса бунга қарши!

"Манчестер Юнайтед"нинг иқтидорли дарвозабони Дин Хендерсон клубни тарк этмоқчи. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти.

"The Sun" нашрининг хабарига кўра, посбон клубдан ўзини сотувга қўйишни сўраган. Бироқ бош мураббий Ральф Рангник Хендерсонни олиб қолмоқчи.

Давид Де Хеанинг яхши формада эканлиги туфайли инглиз дарвозабони кўп вақтини заҳирада ўтказяпти, аммо Рангник футболчига яна имкон берилишини айтган.

Маълумот ўрнида, 24 ёшли дарвозабон мавсум аввалида коронавирус юқтириб олганди. Шундан сўнг у атиги 2 ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!