Дарвозабон “Реал”дан бошқа ўйинчиларни олиб келишни сўради
Бу ҳақда El Nacional нашри маълумот тарқатди.
“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа қишки трансфер ойнасида мадридликлар ҳимоя чизиғини кучайтириш учун юқори даражадаги икки футболчи билан шартнома имзолаши керак, деб ҳисобламоқда.
Манба маълумотига кўра, 33 ёшли бельгиялик посбон бу масалада клуб раҳбариятига шахсан мурожаат қилган. Унинг фикрича, агар бу трансферлар амалга оширилмаса, мавсум охирида жамоа ўтган йилги каби муаммоларга дуч келади.
Куртуа “Реал” ҳимоя чизиғида мувозанат бузилганини ва таркибни кучайтиришга эҳтиёж борлигини таъкидламоқда.
Клуб раҳбарияти ҳам анчадан бери бу муаммога ечим қидирмоқда. “Қироллик клуби” ҳимоя марказини кучайтириш учун “Ливерпуль”дан Иброҳим Конате ва “Кристал Пэлас”дан Марк Гехини олиб келмоқчи.
Мадридликлар нишонида турган Англия Премьер-лигасининг икки марказий ҳимоячиси жорий мавсум охирида эркин агентга айланади. Шу боис, улар билан январь ойидаёқ алоқа ўрнатиш имкони бор.



Фикрлар