Дарвозабон туғилган куни арафасида "Қўқон-1912"дан кетди
Про лига қатнашчиси – “Қўқон-1912” клуби ўз дарвозабони билан орани очиқ қилди.
Яъни, 1996 йилда таваллуд топган посбон Ислом Абдуллаев билан тузилган шартнома икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинганини клуб матбуот хизмати маълум қилди ва бунинг учун футболчига миннатдорчилик билдирилган.
Абдуллаев мавсум аввалида Қирғизистоннинг “Алай” жамоасидан қўқонликлар сафига қайтиб келганди. У 3 ноябрь куни 28 ёшни қарши олади. Туғилган кунидан бир кун аввал эса футболчи расман “Қўқон-1912”ни тарк этди.
Фикрлар