Дарья Касаткинани Санкт-Петербург шаҳрига таклиф этишди
Жорий йилнинг 10-16 февраль кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида "St.Petersburg Ladies Trophy" турнири бўлиб ўтади.
 
Мусобақа ташкилотчилари мезбон теннисчи Дарья Касаткинага асосий даврада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи "wild card" йўлланмасини тақдим этди.
 
Шунингдек, Д.Касаткинадан ташқари швейцариялик Белинда Бенчич ҳам "wild card" билан тақдирланди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)