Дастан Сатпаев Фабрицио Романо томонидан баҳоланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли италиялик журналист ва футбол инсайдери Фабрицио Романо Қозоғистон терма жамоаси ва инглизнинг «Бернли» клуби ҳужумчиси Дастан Сатпаев ҳақида фикр билдирди. 

— Дастан Сатпаев ҳақида нима дейсиз? — Жуда юқори даражадаги футболчи.

— У Қозоғистондан, «Бернли»да ўйнайди. — Қайси клубдан дедингиз?

— «Бернли», ҳужумчи. — Ҳа, гап қайси футболчи ҳақида кетаётганини тушунмадим.

— Дастан Сатпаев. — Ҳа, «Челси»даги янги ўйинчими?

— Ха шундай — яхши ҳужумчи.

18 ёшли Сатпаев Лондоннинг «Челси» клубидан ижара асосида «Бернли» шарафини ҳимоя қилмоқда. Ижара шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Ёш форвард «кларетлар» сафида шу кунга қадар олти ўйин ўтказди (беш марта Чемпионшипда, бир марта  Лига кубогида майдонга тушган), аммо 329 дақиқа ўйин вақти мобайнида гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!