Дастин Порье Хабибни ўрнига Фергюсонга қарши жанг қиладими?

TIGGO 2 PRO

UFCнинг  енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавер Мендес россиялик жангчи ва америкалик Тони Фергюсон ўртасидаги мумкин бўлган жангга тайёргарлик имкониятлари ҳақида гапирди. Мендесдан Хабибга жиу-житсу маҳоратини ўргатадиган спарринг шерик керакми деб сўрашди.

“Ҳабибга ҳеч қандай махсус спарринг шерик керак эмас. У ҳар бир яккакураш туридан машғулот ўтказиш учун керак бўлган ҳамма нарсага эга. Жамоамиз яккакурашнинг барча турларини қамраб олади ”, - деди Мендес AKA Fight News видеоблогида.

Фергюсон UFC президенти Дана Уайтдан 14 декабрь куни Лас-Вегасда UFC 245 мусобақаси доирасида Нурмагомедов билан жанг ташкил қилишни талаб қилди. Фергюсоннинг 7 сентябр куни Нурмагомедовга ютқазган ҳамюрти Дастин Порье эса бунга қарши бўлиб, бу жангда Хабибни ўрнига октагонга чиқишга тайёр эканлигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!