Давид Луиз ва Игуаин машғулот пайтида Саррининг жаҳлини чиқаришди (видео)
Ads

“Челси” клуби таркибида бугун бўлиб ўтадиган “Арсенал”га қарши Европа лигаси финал учрашуви олдидан жиддий можаролар бошланиб кетди.

Гап шундаки, кеча 28 май куни жамоа машғулотлари пайтида ҳимоячи Давид Луиз ва ҳужумчи Гонсало Игуаинлар ўзаро жанжаллашиб кетишди. Бу воқеа эса “аристократлар” устози Маурицио Саррининг қаттиқ жаҳлини чиқарди ва италиялик мутахассис машғулот якунланмасидан майдонни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва “Арсенал” ўртасидаги Европа лигаси финал учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.