Давлат Бобонов делегациямиз ҳисобига яна бир медални қўштириб қўйди
Ҳозиргина дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов бронза медали учун ўтказилган баҳсда Туркия вакили Михаэль Жганкни иппон баҳоси билан енгди ва ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020даги иккинчи медали бўлди. Бундан аввал таэквондочимиз Улуғбек Рашитов олтин медалга сазовор бўлган эди.
Фикрлар