Давлат Бобонов "Катта дубулға" турнири финалида иштирок этди

Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" спорт саройида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтмоқда. 

Ҳозиргина -90 кг вазн тоифасидаги ҳал қилувчи финал учрашуви якунланди. Олтин медаль учун кечган мураккаб ва муросасиз беллашувда ҳамюртимиз Давлат Бобонов япониялик Кента Нагасавага қарши татамига чиқди. Қўшимча бўлимда қўлга киритилган очко дзюдо ватани вакилига олтин медални тақдим этди.

Давлат Бобонов Тошкент "Катта Дубулға" турнирининг кумуш медали ҳамда қимматли 700 рейтинг очкосига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!