Давлат Бобонов йилни 1-ўринда якунлади. Қолган дзюдочиларимизчи?

Халқаро дзюдо федерацияси йил якунидан аввал дзюдочиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида яна пешқадамга айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Аввалги ойда грузиялик Лаша Бекауридан кичик фарқ билан ортда бораётган юртдошимиз рақибининг 2 йил аввалги мусобақада қўлга киритган очколари куйиб кетгани боис яна ўзи биринчи поғонага кўтарилди. Шу тариқа, "Токио-2020" совриндори Бобонов 2021 йилни ўз вазн тоифасидаги рейтингда пешқадам бўлиб якунлайдиган бўлди. Батафсил:

Эркаклар:

-60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 5140 очко
19. Кемран Нуриллаев – 1848 очко

-66 кг:
1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5240 очко
6. Сардор Нуруллаев – 3469 очко

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5475 очко
5. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3055 очко

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 6592 очко
3. Шарофиддин Болтабоев – 4356

-90 кг:
1. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) – 5736 очко
2. Лаша Бекаури – 4880 очко

-100 кг:
1. Арман Адамян (Россия) – 5420 очко
13. Муҳаммадкарим Хуррамов – 2671 очко

+100 кг:
1. Тамерлан Башаев (Россия) – 6250 очко
25. Алишер Юсупов – 1503 очко
29. Бекмурод Олтибоев – 1208 очко

Аёллар:

-52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 5890 очко
11. Диёра Келдиёрова – 2692 очко

-70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 5595 очко
9. Гулноза Матниязова – 2883 очко

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!