Даврон Файзиев: Мбаппени Холанддек қаҳрамон бўлиш имконидан маҳрум қилишди

Хабарингиз бор, кеча Германия чемпионати 26-туридан давом эттирила бошланди. Турнинг марказий ўйини "Боруссия Д" - "Шальке" ўртасида кечди. Учрашувда Эрлинг Холанд тўхтаб қолган лиганинг дастлабки голини урди. Ушбу воқеликка таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди.

- Германияда биринчи гол урилди. "Боруссия" Дортмунд урди. "Шальке" дарвозасига. 

Қайтаётган Европа футболида айнан Холанд гол ургани ҳам бежиз эмасдек. Дунё пандемиягача ва ундан кейинги икки хил даврга бўлинган ҳолатида, ўша кейинги эра вакили сифатида Эрлинг Холанд футбол келажакда, албатта, қаддини тиклашини кўрсатгандек. Масалан, Мбаппени бундай тарзда қаҳрамон бўлиш имконидан маҳрум қилишди, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев.

холанд1

"Шальке"га қарши ўйинда Холанд 29-дақиқада ҳисобни очганди. Кейинроқ Геррейру 2 марта ва Азар бир бор дарвозани ишғол қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!