Даврон Файзиев "Қўқон-1912"га қайтди

Футбол мухлисларига яхши таниш бўлган тажрибали мураббий Даврон Файзиев расман "Қўқон-1912" жамоасида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мураббий ўтган йилги мавсумда ҳам жамоада фаолияти олиб борганлиги барчангизга маълум. Бу йилги мавсумни "Бухоро"да бошлаган мутахассис бундан буёғига Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штабидан ўрин олади.

Жамоа номидан Даврон Ориповичга омад тилаймиз! - дейилади клуб расмий хабарида.

Даврон Файзиев шу йилнинг бошида - 5 январь куни "Бухоро" бош мураббийи деб эълон қилинди. 22 апрелда истеъфога чиқарилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bibixon Alieva
02/06/2021 15:51
Endi yozaslami?