Де Брюйне ишонмаяпти

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия премьер-лигасида жорий мавсумнинг ниҳояланишига шубҳа қиляпти.

“Яна қачон футбол ўйнашни бошлашимизни тасаввур қила олмайман. Англияда узоқроқ кутишни ва кейинчалик қарор қабул қилишни хоҳлашмоқда.

Футбол нуқтаи назаридан ҳамма нарса тушунарсиз. Биз деярли 6 ҳафтадан буён футбол ўйнамаяпмиз. Спорт формани тиклаш учун эса одатда 3-4 ҳафта талаб этилади. Агар биз мавсумни зудлик билан бошлаб юборсак, бир нечта ўйиндан кейин ҳамма жароҳат олади.

Келгуси мавсумда муаммолар содир бўлишини хоҳлашмаса, мавсумни эртароқ якунлаш керак”, - дейди бельгиялик футболчи.

Премьер-лиганинг якунланишига яна 9 та тур бор. Ҳозирча “Ливерпуль” якка пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!