Де Брюйне: Мураббий талаби билан ўзимни янги чизиқда синаб кўрдим
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия Кубоги 1/4 финали доирасида "Ньюкасл"га қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйинни жуда яхши бошладик, рақибга дастлабки дақиқаларданоқ босим ўтказдик.
Кўпроқ гол уришимиз керак эди. Бу мавсумда пенальтини амалга оширишда бир қанча муаммоларга дуч келдик. Мураббий буни ўз қўлимга олишимни сўради ва бу имкониятнинг бир қанчасини голга айлантира олдим.
Фаолиятим давомида кўплаб позицияларда тўп сурдим. Пеп "Ньюкасл"нинг бешта ҳимоячи билан ўйнашини ҳисобга олиб, ўзимни янги чизиқда синаб кўришимни тавсия қилди. Мен жамоа манфаати учун тўп сураман", - дейди де Брюйне.
Фикрлар