Де ла Фуэнте: "Фаворит мақоми ҳеч нарсани кафолатламайди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жамоасининг Жаҳон чемпионати фаворитларидан бири сифатида кўрилаётганига муносабат билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, фаворит мақоми катта аҳамиятга эга эмас ва турнир тақдири майдонда ҳал бўлади.

"Фаворит" деган атама кўпроқ адабий ифода. Фаворит бўлиш нима дегани? Бу фақат сиз эришган натижалар ва тарихингизга берилган баҳодир. Бу сизни даъвогарлар қаторига қўяди, аммо ғолиб эса фақат битта бўлади.

Чемпион ҳатто фаворит саналмаган жамоа ҳам бўлиши мумкин. Мен буни футболчиларимнинг меҳнати ва ютуқларига берилган эътироф сифатида қадрлайман.

Мен Карло Анчелоттининг ҳам шундай вазиятлар ҳақида гапирганини эшитганман. Фаворит мақоми ҳеч нарсани кафолатламайди. Бу тарихдаги энг кўп фаворитга эга Жаҳон чемпионати бўлиши мумкин.

Биз турнирга катта камтарлик билан ёндашяпмиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш қийинлигини яхши биламиз. Энди тасаввур қилинг, бутун Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш қанчалик мушкул", — деди де ла Фуэнте.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Кабо-Верде терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!