Де Росси

"Рома" ва Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Даниэле Де Росси Рим клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақида Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, италиялик футболчи римликларнинг ёшлар жамоасига устозлик қилиши мумкин. Агар бу иш амалга ошса, у ўзининг отаси ўрнини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Де Росси 2002 йилдан 2019 йилгача "Рома" сафида тўп сурган ва 470 та ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)