Де Хеа Саудиянинг бир йўла икки клуби билан музокара олиб боряпти
"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ дарвозабони Давид Де Хеа Саудия Арабситони чемпионатининг икки клуби билан музокара олиб бормоқда.
Испаниялик посбон катта футболга қайтиш ниятида. Унга айни дамда "Ал Шабаб" ва номи ошкор қилинмаган клуб қизиқиш билдирмоқда.
"Қизил иблислар" билан шартномасини узайтирмаликка қарор қилганидан сўнг, Де Хеа 2022/23 йилги мавсум охирида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганди. Бир йилдан ортиқ танаффусга эга бўлган футболчига Саудия клублари қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Руд Галлетти.
Давид сўнгги 10 йил ичида Премьер лиганинг энг яхши дарвозабонларидан бири сифатида кўрилади. Сабаби у икки марта АПЛнинг "олтин қўлқопи"ни қўлга қиритган ва беш марта мавсумнинг рамзий жаомасига киритилган. Шунингдек, у 4 марта "Манчестер Юнайтед"нинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Фикрлар