Де Хеа ёзда МЮдан кетиш ҳақида ўйламоқда
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа жамоасини ўзгартирмоқчи.
Тарқатилган хабарларга қараганда 27 ёшли испаниялик футболчи манкуанликлар билан АПЛда ғолиб чиқишга ишонмаяпти ва шу боис "Олд Траффорд"дан кетишни режалаштирмоқда. Агар Де Хеа МЮдан кетишга жиддий қарор қилса, уни ПСЖ ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Маълумот учун, Де Хеа жорий мавсум премьер-лигада 18та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва мусобақанинг “Олтин қўлқоп”ига сазовор бўлди.
Фикрлар