Де Хеада учта вариант бор

"Манчестер Юнайтед"дан кетганидан сўнг эркин агент бўлган испаниялик дарвозабон Давид де Хеа янги жамоа излашда давом этмоқда.

"Goal" нашрининг ёзишича, испаниялик дарвозабон Европадан ташқари чемпионатлардан бирига бориши мумкин. 32 ёшли футболчида фаолиятини БАА, Мексика ва Қатарда давом эттириш имкониятлари бор.

Давид 2011 йилдан 2023 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган. 2022/2023 йилги мавсум якунида испанияликнинг “қизил иблислар” билан шартномаси якунига етди.

Ўтган мавсумда дарвозабон 38 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!