Де Йонг АПЛга кетиши мумкин!
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Журналист Жерар Ромеронинг хабарига кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби нидерландиялик хавбек учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Бундан ташқари "шпорлар" де Йонгга "Барса"даги маоши, яъни йилига 37,5 миллион евро тўлашга ҳам рози.
Бироқ, 26 ёшли футболчи маълум шартларни бажарган тақдирдагина бу маошни олиши мумкин бўлади. Аввалроқ "кўк-анорранглилар" иқтисодий муаммоларни қисман ёпиш учун ёзда де Йонгни сотиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар