Деку “Барса”ни кучайтирадиган ўйинчи топди
“Барселона” раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар ойнаси даврида Италия чемпионатида “Ювентус” шарафини ҳимоя қилаётган ҳимоячи Андреа Камбьязони сотиб олишни мўлжаллаяпти.
Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, каталонияликлар 26 ёшли италияликни диққат билан кузатмоқда ва уни ҳимояни кучайтириш варианти сифатида кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, “Ювентус” бош мураббийи Лучано Спаллетти Камбьязони жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири, деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юборишга кўнмаяпти.
Камбьязонинг туринликлар билан шартномаси эса 2029 йилнинг ярмигача амал қилади.
Турин клуби раҳбарияти ҳимоячининг трансфер нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда ва бу суммадан кам таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.
Аввалроқ Камбьязо “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги айтилган эди, бироқ “Барселона”нинг қизиқиши футболчининг қарорига таъсир қилиши мумкин.
Фикрлар