Деку: Роналдуни бу даражага етишини тасаввур ҳам қилмагандик
Ads

Портагулия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Деку собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Роналду терма жамоада дебют қилганида, унинг келажакда буюк футболчи бўлишини мумкинлигини билгандик. Бироқ, бу даражага етишини тасаввур ҳам қилмагандик. Сўнгги 15 йил давомида ўз даражасини сақлаб қолганлиги бунга яққол далилдир. Бу ҳақиқий иқтидорли футболчи”, - дейди Деку.