Декуга яна бир вазифа топширилди

"Барселона" Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор. Футболчининг ўзи ҳам Каталония клубига ўтишга қарши эмас. Ушбу трансфердан кейин Деку бошқа бир ҳужумкор футболчини Ла Лигага олиб келиш устида ишлаши керак бўлади. 

2007-2014 йиллар давомида "Барса" академиясида таҳсил олган Дани Ольмо уйга қайтиши мумкинлиги борасида миш-мишлар тарқалмоқда. Унинг товон пули 60 миллион евро ва бу суммани Испан гранди тўлай олмаслигини Деку маълум қилган. "Лейпциг" эса нархни тушириши қийин масала, лекин португалиялик мутахассис келишишга ҳаракат қилиб кўради. 

Dani Olmo - Another 'Made in La Masia' player starring away from home -  Barça News

Ольмо учун курашда "Манчестер Сити"ни ҳам борлиги бу трансферни амалга ошириш осон бўлмаслигини билдиради. Сабаби, шаҳарликлар" немислар хоҳлаётган сумммани тўлай олади. 

Дани якунига етган Евро турнирида ўз баҳосини кўтариб олди. У Испания учун 5 та голда иштирок этишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, Англияга қарши финал ўйинининг сўнгги дақиқаларида жамоасини голдан қутқариб қолгани ҳам футболчининг "хайпига ишлади". 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!