Деле Алли “Тоттенхэм”нинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлишни истайди
Ads

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, англиялик хавбек лондонликлардаги маошини 3 баробар кўп олишни режалаштирган. Айни пайтда Деле Алли ҳафтасига 50 минг фунт ишлаб топади. Янги маоши эса 160 минг фунт бўлишини истамоқда.

Олдинроқ, “шпорлар” Алли билан 2023 йилгача 80 минг фунтга мўлжалланган шартнома тузганди.