Деле Аллининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли "Манчестер Сити"га қарши ўйинда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.

Аввалига ярим ҳимоячининг жароҳати жиддийлиги ва унинг тикланиш жараёни учун бир неча хафта талаб қилиниши таҳмин қилинган эди.

Аммо сўнгги текширувлардан сўнг Деле Алли жароҳатидан тез орада қутилиши ойдинлашди. Хабарларга кўра, хавбек "Тоттенхэм"нинг Англия Кубоги доирасида "Саутгемптон"га қарши ўйинида жамоасига ёрдам бериши мумкин.