Дембеле

Ярим ҳимоячи Усмон Дембеленинг "Боруссия"дан "Барселона"га трансфери шартларидан навбатдагиси маълум бўлди.

Унга кўра, Каталония клуби дортмундликларга французнинг трансфери учун яна 20 миллион евро тўлаб беради, дея хабар бермоқда Bild нашри.

Дембеленинг "Боруссия"дан кўчиб ўтиши "Барселона"га 105+40 миллион еврога тушган. Дастлабки тўлов амалга оширилганидан сўнг, хавбек "кўк анор-ранглилар" сафида 50 та ўйин ўтказиб бўлди ва бунинг ортидан Дортмунд клуби 20 миллион евро бонус суммасини қабул қилиб олди.

Энди қолган 20 миллион евро немис клубига французнинг кейинги сотувидан ўтказиб берилади.

Айни дамда каталонияликлар Дембелени 80 миллион еврога сотишга тайёр. Юқоридаги келишувга биноан, бу трансфер ортидан "Барселона"га  бор-йўғи 60 миллион евро тегади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)