Дембеле "Боруссия" Дортмундга ўтиши мумкин

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Селтик" ҳужумчиси Мусса Дембелега жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Record нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича дортмундликлар 21 ёшли франциялик футболчини мавсумлар оралиғида ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Қайд этиш лозимки, Дембеленинг хизматларидан шахсан жамоанинг янги устози Люсьен Фавр янги мавсумда фойдаланишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Дембеле якунланган мавсум “Селтик” сафида жами 39та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 16та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!