Дембеле МЮга ўтади

Manchester Evening News нашри хабарига кўра, "Лион" форварди Мусса Дембеле ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед" сафига ўтиш эҳтимоли юқори.

Манкунианликлар скаутлари 23 ёшли футболчининг ўйинларини анчадан буён кузатиб келишмоқда. Ўз навбатида франциялик футболчининг ўзи ҳам "қизил иблислар" таркибига ўтиш ниятида.

Жорий мавсумда Дембеле Франция биринчи дивизони доирасида "Лион" либосида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!