Дэн Хукер: "Арман Царукяннинг жангдан воз кечиши жуда ғалати туюлди"
Янги зеландиялик UFC жангчиси Дэн Хукер белидан олган жароҳати туфайли Ислом Махачевга қарши жангни тарк этган Арман Царукян ҳақида гапирди.
“Ҳа, мен бу спорт билан анчадан бери шуғулланаман ва бу ерда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бироқ жангдан бир кун олдин қандай қилиб бундай жароҳат олиш мумкинлигини тушунмаяпман. Фаолиятидаги энг муҳим жанг олдидан жароҳат олиш жуда ёмон. Дана Уайт Арман кейинги жангида чемпионлик учун октагонга кўтарилмаслигини очиқ айтди. Энди Царукян учун рақиб топиш ҳам қийин бўлади" - деди Хукер "Submission Raio" You Tube каналига берган иинтервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик Ренато Мойкано "UFC 311" турнирида Царукян ўрнига октагонга чиқди ва биринчи раунддаёқ Ислом Махачевдан сабмишн эвазига енгилди.
Фикрлар