Денис Истомин Америкадаги юришини ғалаба билан бошлади

АҚШнинг Ньюпорт шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирни ҳамюртимиз Денис Истомин ғалаба билан бошлади.
 
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Д.Истомин иккинчи давра учрашувида америкалик Секу Бангурани 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
 
Энди Денис учинчи давра босқичида америкалик Фрэнсис Тиафога қарши кортга чиқадиган бўлди.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!