Денис Истомин бугун кортга чиқади
АҚШнинг Уиннетка шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 80,000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Д.Истомин бугун ярим финал йўлланмаси учун ҳиндистонлик Ражкумар Раманатанга қарши кортга чиқади. Мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан 21:20да ўтказилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Денис кеча тунда мусобақанинг 1/8 финал доирасида мезбон теннисчи Коллин Альтамиранога қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:0 ҳисобда мағлуб этган эди.