Денис Коростиченко: "Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мени қониқтирмади, жуда ёмон ўйнадик"

“Локомотив” Ўзбекистон Кубоги 3-тур гуруҳ босқичининг охирги 3-турида ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада “Локо” кейинги босқичга чиқди. Ўйиндан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко Sports.uz учун қуйидагича муносабат билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дсам бўлади? Биринчи таймда ёмон ўйнамадик. Ташаббусга эришдик. Аммо иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мени қониқтирмади, жуда ёмон ўйнадик.

Буни қайта кўриб чиқиб, ҳал қилишимиз керак ва нима учун бундай бўлганини ўрганамиз. Балки футболчи алмаштирганимиз учун ўйинимиз ўхшамагандир. Ҳужумларимизни самарали якунлай олмадик. Бундан бошқа гапим йўқ, - дейди Коростиченко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!