Дэнни Роуз амалга ошмай қолган трансфери ҳақида нималар деди?
Ads

"Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Дэнни Роуз жамоадаги ҳолати ва амалга ошмай қолган трансфери борасида гапирди.

“ОАВда тарқалаётган хабарларнинг ҳаммаси ҳам ҳақиқат эмас. Бир кун келиб нималар бўлганини ўзим сизларга айтиб бераман, лекин ҳозир ноқулай вазиятга тушмасликни хоҳлайман.

Мен ҳозир асосий таркибда майдонга тушаётганимдан мамнун бўлишим керак, чунки мен ёзда жамоадан кетишни режалаштираётган эдим”, - дейди англиялик 29 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роузга ПСЖ ва “Ювентус” клубларидан қизиқишлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дэнни Роуз “шпорлар” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда.