"Депортиво" яна Ла Лигага қайтишга яқин турибди

Кеча "Депортиво" клуби Ла Лига йўлланмаси учун ўтказиладиган плей-оффнинг дастлабки учрашувида "Мальорка"дан устун келди.

Энди ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “Гранада” ва “Осасуна” клублари Сегундадан Примерога тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишган эди.

"Депортиво" - "Мальорка" 2:0

Голлар: Картабия, 37 - 1:0, Гонсалес, 79 - 2:0

"Депортиво": Дани Хименес, Сомма (Симон, 45), Боведа, Дуарте, Гарсия, Санчес, Картабия (Борха Валье, 83), Бергантиньос (Гомес, 43), Экспосито, Фернандес, Гонсалес.

"Мальорка": Рейна, Састре, Антонио Раильо, Эступиньян, Вальент, Суарес (Баба, 52), Севилья (Гамес, 79), Родригес, Пратс (Будимир, 64), Джуниор, Педраса.

Огоҳлантиришлар: Суарес (45), Састре (45), Экспосито (45), Кампос (45), Жуниор (54), Санчес (66), Рейна (80), Антонио Раильо (90).

Четлатиш: Педраса (41).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!