Дешам: "Мбаппе голларни АҚШда бўладиган турнирга сақлаяпти"
Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафида учинчи ўйин кетма-кет гол ура олмади.
Ўртоқлик учрашувида Франция терма жамоаси Шимолий Ирландия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувда хет-трикни Майкл Олисе амалга оширди.
Франция бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппенинг формаси ҳақида хавотир йўқлигини билдирди.
"Мен хавотир олмаяпман. Унинг бир нечта имкониятлари бўлди, лекин у аниқ ҳаракат қилмади. У менга голларни АҚШда бўладиган турнирга сақлаяпман, деди ва мен ҳам розиман", — деди Дешам TF1 телеканалига.
Мбаппе ҳозиргача Франция терма жамоасида 98 ўйинда 56 та гол урган.
Жаҳон чемпионатида Франция Сенегал, Ироқ ва Норвегия билан бир гуруҳда ўйнайди.

Фикрлар