"Дэвис Кубоги". Ўзбекистон - Туркия баҳсида ғолиб 5-ўйинда аниқланди
"Дэвис Кубоги" I гуруҳ плей-офф босқичи учрашувлари пойтахтимизда ўтказилмоқда.
Бироз аввал куннинг дастлабки баҳсида Санжар Файзиев ва Сергей Фомин жуфтликда Алтуғ Чилекбилек ҳамда Янки Эрел устидан 2 сетда ғалаба қозонганди. Шу тариқа, вакилларимиз ҳисобда олдинга ўтиб олди.
Аммо 4 қарама-қаршиликда омад туркиялик ракетка устасига кулиб боқди. 2 соат 7 дақиқа давом этган беллашувда Санжар Файзиев камбэк қурбонига айланди. Ҳисоб 4:6, 6:1, 6:4.
Ҳозиргина Ўзбекистон - Туркия баҳсининг ҳал қилувчи - бешинчи учрашуви ниҳоясига етди. Унда Сергей Фомин рақибнинг энг кучли теннисчисига қарши кортга чиқди. Баҳс Чем Илкелнинг 7:6 (7:2), 7:6 (7:4) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мардонавор кураш учун спортчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз!
Фикрлар