Ди Мария Мессини ортда қолдирди, Роналдугача "бир қадам"

  • 28 Nov 10:36
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO
Анхель Ди Мария ЕЧЛнинг энг яхши ассистентлари рўйхатида 2-ўринга чиқиб олди. 

"Бенфика" вингери "Монако"га қарши ўйинда (3:2) 2 та голли узатма муаллифига айланди. Эндиликда унда мазкур турнир доирасида 41 та ассист мавжуд. 

Мазкур ҳолатда 36 ёшли аргентиналик 40 та ассистга эга Лионель Мессини ортда қолдирди. Бу борада рекордчи 42 та ассисти бор Криштиану Роналду ҳисобланади. 

 

Comments

You must be logged in to commet!