Дибала бир қарорга келди

  • 3 июль, 2022, 17:35
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг бир қанча клублари “Ювентус”нинг собиқ ҳужумчиси Пауло Дибалага қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради “Corriere della Sera” нашри.

Tecno

Манбага кўра, 28 ёшли футболчини “Рома”, "Интер", "Милан", "Наполи" ва "Монца" каби жамоалар ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ, аргентиналик форвард Милан клубларидан бирида фаолиятини давом эттиришни ўзи учун устувор вазифа деб билади.

Дибала ўтган мавсумда "Ювентус"нинг барча мусобақалар доирасидаги 39  ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва 6 та ассист ёздириб қўйган.

Олдинроқ, "Рома" афсонаси Франческо Тотти аргентиналик ҳужумчининг Рим клубига ўтиш эҳтимоли жуда юқори эканлигини тан олганди, бироқ баъзи ҳолатлар келишувни якунланишига тўсқинлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!