Дибала менинг даражамга етиши учун яна ўн йил “Рома”да ўйнаши керак!

“Рома” афсонаси Франческо Тотти римликларнинг бугунги кундаги энг зўр футболчиси Пауло Дибала ҳали 10-рақамга лойиқ эмаслиги таъкидлади.

Рим клубида 10-рақамда охирги маротаба Тоттининг ўзи 2017 йилги мавсумда тўп тепган. Шундан бери бу рақам бўш турибди.

- Дибала “Рома”да 10-рақамни олишга лойиқми? Агар Пауло яна узлуксиз камида ўн йил Рим клубида ўйнаса, кейин бунга лойиқ бўлади, - деди Франческо Тотти.

Аргентиналик юлдуз “бўрилар” сафига ўтган йили ёзда қўшилган эди. Бунгача Дибала етти йил давомида “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган. Якунланган мавсумда Пауло Италия чемпионатида 25 та учрашувда 12 та гол ва олтита ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!