Дибала Тоттининг айтганини қилишдан қўрқди

“Рома” афсонаси Франческо Тотти жамоанинг янги аъзоси Пауло Дибалага 10-рақамни олишни таклиф қилганди.

Маълумки, бу рақам 2017 йилдан бери бўш турибди. Бу рақамнинг охирги эгаси Франческо тотти ҳисобланади. Бу ҳужумчи фаолиятини якунлаганидан бери ҳали бирор футболчи унинг рақамини олишга жазм этмаган.

Пауло Дибала ҳам худди шундай бўлди. Аргентиналик юлдуз 10-рақамни танлаб, ўз зиммасига оғир масъулиятни олишдан чўчиди. Шу боис, ўзининг Аргентина терма жамоасидаги рақами – 21ни танлади.

28 ёшли футболчи Рим клуби билан 2025 йилнинг ярмигача шартнома имзолади. Битимни уни сотиб олишни истаган клуб 20 миллион евро тўлаши тўғрисида банд киритилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!